Ссылки доступа

«Янги Қозоғистон»: АҚШда “ўтиш ҳукумати” масаласини муҳокама қилдик


Бир неча жамоат арбоблари томонидан ташкил этилган “Янги Қозоғистон форуми” 4 июль куни Олмаотада ўтказилган матбуот анжуманида баёнот бериб, яқинда АҚШга амалга оширилган ташрифлари мобайнида Қозоғистонда “ўтиш ҳукумати” ва сўз эркинлиги мавзуларини кўтарганликларини айтишди.

Сиёсатшунос Расул Жумалининг маълум қилишича, “Янги Қозоғистон форуми”нинг бир нечта вакили АҚШ конгресси аъзолари, давлат департаменти расмийлари, америкалик журналистлар билан учрашиб суҳбатлашган. Жумалининг айтишича, “Янги Қозоғистон форуми” иштирокчилари Қозоғистонда “ўтиш ҳукумати”, ахборот хавфсизлиги, сўз эркинлиги, шунингдек 1930 йилларда Қозоғистонда юз берган очарчиликка халқаро баҳо бериш мавзусини муҳокама қилишган.

“Янги Қозоғистон форуми” вакиллари матбуот анжуманида яна бир бор баёнот беришиб, мазкур лойиҳа “Оқўрда лойиҳаси” эмаслигини ва хорижда истиқомат қилаётган собиқ банкир ва Остонанинг танқидчиси Мухтор Аблязовга қарши чиқмасликларини таъкидлашди.

Матбуот анжумани иштирокчилари - сиёсатшунослар Амиржан Косанов, Дос Кошим, Расул Жумали ва Айдос Сарим “Хитойнинг Қозоғистон иқтисодиётига экспансияси” тўғрисида ҳам гапиришди.

“Янги Қозоғистон форуми” иштирокчиси Амиржан Косановнинг сўзларига қараганда, 3 июль куни уларнинг ташкилоти бош вазирга мактуб йўллаган, унда Остона томонидан эълон қилинган Хитой ўзининг 51та корхонасини Қозоғистонга ўтказаётгани борасида маълумот бериш, Хитой корхоналарига бериладиган ерлар ва уларнинг атроф-муҳитга етказиши мумкин бўлган экологик таъсири ҳақида маълумот бериш сўралган. «Биз Хитой томонидан қўрқитишга қаршимиз, биз яхши қўшничилик ва ҳамкорликни қўллаб қувватлаймиз, мамлакат масалаларини кўтариб чиқамиз», - деди Косанов.

XS
SM
MD
LG