Ссылки доступа

Тожикистон нархларни давлат томонидан тартибга солинишига қайтмоқда


Эндиликда Тожикистон ҳукумати асосий эҳтиёж маҳсулотлари ва товарларнинг 16та турига нисбатан нархларни мувоффиқлаштиради. Қарор мамлакат президенти Эмомали Раҳмон, ҳукумат раиси томонидан имзоланди, назорат эса Монополияга қарши кураш хизматига юклатилди.

Давлат томонидан нархлари мувоффиқлаштириб туриладиган ижтимоий аҳамиятга молик товар ва маҳсулотлар орасида ун, нон, макарон маҳсулотлари, дон, арпа, гуруч, шакар, мой, картошка, сабзавотлардан: сабзи, пиёз, карам, сут маҳсулотларидан: сут, кефир, сметана, творог, гўшт маҳсулотларидан: мол, қўй, товуқ гўштлари, шунингдек тухум, туз, чой, болалар озуқаси бор.

Шуни таъкидлаш керакки, бундан аввал ҳам Тожикистон расмийлари озиқ овқат маҳсулотлари, айниқса Рамазон ойида гўштнинг нархини бир неча бор мувоффиқлаштиришга уринган эди. Бироқ барча уринишлар самарасиз бўлди: сифати яхши бўлган гўшт пештахталардан “ғойиб бўлди”, тавсия қилинган нархлар бўйича эскирган мол ва қўй гўшти тақдим қилинди.

Шу тариқа Тожикистон 25 йил ўтиб яна товар ва маҳсулотлар нархини мувоффиқлаштириш амалиётига қайтмоқда.

1993 йилнинг 8 январь куни Тожикистон вазирлар Кенгаши “Эркин нарх-наво тўғрисида” қарор қабул қилган эди, бу ўз навбатида бозорда озиқ овқатлар тақчиллига барҳам берганди.

XS
SM
MD
LG