Ссылки доступа

Суриянинг жануби-ғарбида Россия ҳаво зарбалари қайта тикланди


Чоршанба куни, Суриянинг жанбуби-ғарбида Башар Асаднинг ҳукмронлиги қайта тикланиши ҳақидаги музокаралар муваффақиятсизликка учраганидан сўнг, шу ҳудудларда Россия ҳаво зарбалари яна бошланди.

Дераа шаҳридан шимоли-ғарбда жойлашган Тафас ва шарқдаги Сайд шаҳарлари бўйлаб зарбалар берилди. Бу ҳақда Сурияннг инсон ҳуқуқлари мониторинги гуруҳи хабар бермоқда.

Минтақани қўзғолончилардан қайтариб олиш учун Сурия президенти Башар Асад Россия авиацияси ёрдамида кампания олиб бормоқда ва бу ҳудуднинг катта қисмини қўлга киритди. Чоршанба куни кечқурун Сайдга бочкали бомбалар ҳам ташланганини таъкидлаётган ҳуқуқ ҳимоячилари бу ҳақда хабар қилаяпти.

Қўзғолончилар жанговор ҳаракатларни тўхтатиш ҳақида келишиб олишга ҳаракат қилиб, Россия билан музокаралар олиб бораётган эди ва ҳудудларни Асад бошқаруви суверенитети остига қайтариш бу музоакараларнинг шартларидан бири эди. Бироқ келишувга эриша олишмади.

Россия билан музкаралар олиб бораётган, Сурия эркин армияси асосий фракцияларининг вакили Reuters агентлигига “Россия томонининг оғир техникани топшириш тўғрисидаги қаттиқ талаби туфайли музокаралар муваффақиятсизликка учрагани”ни баён қилди. Қўзғолончиларнинг бошқа вакили Россия бир вақтнинг ўзида ҳамма қуролларни топширишга эришмоқчи бўлгани боис, музокаралар муваффақиятсизликка учраганини хабар қилди. Сурия мухолифати эса ўн минглаб кўчирилган одамлар уйларига қайтгандан сўнг, уни босқичма-босқич топширишни хоҳлаган эди.

Шанба куни музокараларнинг биринчи босқичидан сўнг, қўзғолончилар “Россиянинг шартлари таҳқирловчи капитуляция” эканлигини айтиб, уни тарк этишди. Тез орада Иордания уларни музокаралар столи атрофига қайтишга кўндирди, деб хабар бемроқда расмий манбалар. Иордания ташқи ишлар вазири Аймон Сафади чоршанба куни Москвада Сергей Лавров билан музокаралар ўтказди ва агар ўт очиш тўхтатилмаса, Суриянинг жанубида гуманитар ҳалокат рўй бериши хавфи борлигини баён қилди.

XS
SM
MD
LG