Ссылки доступа

Самарқандда милиция бўлимига олиб келинган аëллар қип-яланғоч қилиб таҳқирланди


Самарқанд вилояти Каттақўрғон милиция бўлимига содир бўлган ўғрилик муносабати билан олиб келинган икки аëл қип-яланғоч қилиб таҳқирланди.

4 июль куни Озодликка махсус юборилган видеотасвирда ўзи кўринмаëтган эркак киши камера қаратилган аëлни кескин ҳақорат билан кийимларини ечиб¸ қип-яланғоч бўлишга мажбурлайди. Бу воқеа юзасидан вилоят прокуратураси жиноий иш очган.

​Видеотасвирда бурчакка қўйилган 35 лар атрофидаги аёл ўзи кўринмаëтган эркак томонидан кийимини бирма-бир ечишга мажбурланади.

Бу аëл ечинишни бошлаган бир пайтда кадрга тушмаган бошқа бир аёлнинг бошқа шахс томонидан таҳқирланаëтгани овози эшитилади. Видеода кўринмаëтган эркак аëлни уриб-сўкаëтгани эшиттилади. Кадр орқасидаги аёл йиғлаб туриб, “илтимос ундай қилманг”, деб ёлворади¸ аммо ҳақорат ва таҳқир давом этади. Буйруқ бераëтган шахс энди аëлга қип-яланғоч ҳолда кўчага чиқишни айтиб ўшқиради.

Видеотасвирда акс этган воқеа¸ уни жўнатган мулозимнинг Озодликка изоҳ беришича¸ 2018 йилнинг 3 июнида Каттақўрғон шаҳар Ички ишлар бўлими коридорида содир бўлган. Шахси очиқланишини истамаган ҳуқуқ тизими мулозимига кўра¸ видеодаги аëлни ечинишга мажбурлаëтган шахс - Каттақўрғон шаҳар ИИБ Жиноят қидирув бўлими терговчиси Санъат Умаровдир.

– 3 июнь куни шаҳар Ички ишлар бўлимининг терговчиси Санъат Умаров бошчилигидаги гуруҳ Каттақўрғон бозорига бошқа тумандан келган икки аёлни ўғриликда гумонлаб, Ички ишлар бўлимига олиб келишади ва қип-яланғоч қилиб ечинтириб, ўғирланган пулни излашади. Ҳеч нарса тополмагандан кейин, ҳеч қандай ҳужжат тўлдирмай, жавоб бериб юборишади. Бу аёллар¸ ҳатто¸ олиб келинганлар дафтарида ҳам қайд қилинмаган”, дейди воқеа тафсилотларидан хабардор мулозим.

Суҳбатдошга кўра¸ бу видеони таҳқирловчиларнинг ўзи олган ва кўп ўтмай у милиция ходимлари орасида тарқай бошлаган.

Каттақўрғон шаҳар Ички ишлар бўлими терговчиси, капитан Санъат Умаров видеотасвирдаги аëлни таҳқирлаган шахс ўзи эканини инкор қилмади.

- Мен у аёллардан узр сўрадим. Бу ҳолат бўйича вилоят прокуратураси жиноий иш қўзғаган. Бу аёллар вилоят прокуратурасига шикоят қилган экан. Ҳамма гапларини ўша жойга айтишган. Энди жиноят иши кўриб чиқилиб, судга оширилади, деди Санъат Умаров.

Умаров¸ тергов амалиëтлари давом этаëтганига қарамай¸ ўз хизмат вазифасини давом эттираëтганини билдирди.

XS
SM
MD
LG