Ссылки доступа

Афғонистон шимолида норозилик чиқишлари тинмаяпти (тўплам)


Ҳудуднинг оммавий ахборот воситалари учун ушбу материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш борасида текин ҳуқуқ берилади. Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Афғонистон шимолида норозилик чиқишлари тинмаяпти. Афғонистон шимолидаги Фарёб вилоятида дала қўмондони Низомиддин Қайсарий ҳибсга олиниши ортидан оммавий норозилик намойишлари бошланиб кетди. Кобулга қарши оёқланган намойишчиларга нисбатан қурол қўлланилгани айтилмоқда. (ўзбек тилида видео)

- Ўзбек футболчиси: "Ўзбекистон бир куни Жаҳон чемпионатига чиқади!". Афзал Азизов ёшлигиданоқ афсонавий аргентиналик ҳужумчи Диего Марадонага ўхшаш футболчи булишни орзу килган. У ўз касб фаолиятини Ўзбекистоннинг Пахтакор, Локомотив, Нефчи, Хоразм, Голландиянинг Вилем 2 клубларида давом эттирган. (ўзбек тилида видео)

- Осиё: Қозоғистонда ижтимоий тармоқларда лайк босганларни қамоқ билан таҳдид қилишмоқда. Қозоғистонда расмийлар лайклар учун қамашни бошладилар. Қирғизистонда мулозимларни ўз даромадлари ҳақида ҳисобод беришни мажбур қилишди. Тожикистонда ёз бошидан бери 50 киши чўкиб ўлди, улардан 17 нафари – болалар. Қирғизистонда ноёб ит зотини - қирғиз бўрибосарларни тиклашмоқчи. (Видео Настоящее время)​

- Сапарбек Омурзаков юзлаб муҳожирларни ватанларига қайтаришни орзу қилмоқда. Сапарбек Омурзаков, АҚШда уч йил яшаб келиб, ватанига қайтди ва ўз ишини очмоқчи. Бироқ унинг мақсади пул топиш эмас, балки маърифатни тарғиб қилиш. У қишлоқдошларига чет тилларини ўрганиш ёки бирон бир касбга эга бўлиш имкониятини беради. (ҚРдан видео)

- Яланглик узра парвоз қилиш: Остона - 20 ёшда. (фотогалерея)

- Унга Месси қулоқ солади: Футбол ҳаками Равшан Ирматов ким ўзи. (видео Настоящее время)​

- 300га яқин ўзбек мигрантлари 3 кун автобус кутиб кўчада қолди. Москва вилоятининг Нагинск шаҳри яқинида Ўзбекистонга кетаётган 300га яқин ўзбек мигрантлари автобус келмагани сабабли 3 кун кўчада яшади. Улар ноиложликдан Камаз машинаси тагида, ахлатхона ва автобус бекатларида ётишга мажбур бўлди. (ўзбек тилида видео)

- Шифокорлар боланинг танасида 10та игна топди. Миллий тиббиёт марказининг (Қораболо) шифокорлари 9 ойлик боланинг танасида 10 та игнани топиб, бу игналарни бола мустақил равишда ўзи ютиб юбормаганлигини айтишмоқда. (ТРдан видео)

- Арманистонда собиқ президентнинг акаси Александр Саргсяннинг уйида тинтув ўтказилмоқда. (видео Настоящее время)​

- Нима учун «Тазалык»нинг матбуот котиби кўчаларни супуриб, гуллар экмоқда? Жибек Каракеева – Бишкекдаги «Тазалык» давлат идорасининг матбуот котиби. (Директ видеоси)

- Тожикистонлик полициячилар руминиялик байкерлардан тезликни оширганлари учун пора талаб қилишмоқда​. (видео Настоящее время)

- Профессор Гионис Қирғизистонга Майло исмли роботни олиб келди. Профессор, аутизм бўйича мутахассис Елена Гионис Жанубий Каролина штатида истиқомат қилади. (Директ видеоси)

- Панжара ортидаги ижод. Сенцов режиссерлик ишини давом эттирмоқда. Олег Сенцов 53 кундан бери очлик тутмоқда. (Директ видеоси)​

- Ҳаётга хавф соладиган футбол майдонидаги хатолар. (Директ видеоси)

- Еврокомиссия судларни ислоҳ қилиш туфайли Польшага нисбатан терговни бошлади. (Директ видеоси)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG