Ссылки доступа

Шавкат Мирзиёев Остонанинг 20 йиллик юбилейида иштирок этади


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, бугун 5 июл куни, Нурсултон Назарбаевнинг таклифига биноан Қозоғистонга жўнаб кетади, деб хабар қилди президент матбуот котиби Комил Алламжонов.

“Давлатимиз раҳбари 6 июль куни Остона шаҳрининг 20 йиллигига бағишланган юбилей тадбирида иштирок этади. Қозоғистонга ташриф чоғида икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган”, - дейилган хабарда.

Таъкидлаш жоизки, 2018 йил Қозоғистонда Ўзбекистон йили деб эълон қилинган. Ўзбекистонда Қозоғистон йили эса 2019 йилда ўтказилади.

2017 йил якунларига кўра, икки давлат ўртасидаги товар айланмаси 8,6 фоиз ошган ва 2 млрд долларни ташкил этди. Ҳозирги кунда Ўзбекистонжда Қозоғистон капитали иштирокидаги 281 корхона фаолият юритмоқда. Уларнинг 238 таси қўшма ва 43 таси 100 фоиз Қозоғистон сармояси асосида ташкил этилган корхоналардир. 14 компания Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очган.

Шунингдек, икки мамлакат савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ўсиш суръатларини ҳисобга олган ҳолда 2018 йилда савдо айланмаси ҳажмини 3 млрд долларга ва 2020 йилга бориб эса 5 млрд долларга етказишга келишиб олишди.

XS
SM
MD
LG