Ссылки доступа

CNN: Трамп Венесуэлага қуролли ҳужумни истисно қилмаган


Дональд Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп ўз ёрдамчиларидан Венесуэладаги авторитар режимга қарши куч ишлатиш мақсадга мувоффиқлилиги ҳақида сўраган. Бу ҳақда Оқ уй маъмуриятидаги юқори лавозимли амалдорларга таянган ҳолда CNN телеканали маълум қилди.

Бу масала ўтган йилнинг август ойида Оқ уйда бўлиб ўтган мажлис вақтида кўтариб чиқилган, ўшанда мажлисда АҚШнинг Каракасга нисбатан жорий қилган иқтисодий санкциялари муҳокама қилинган эди. Ёрдамчилар кескин равишда Трампни интервенциядан воз кечишга даъват қилишди, уларнинг фикрича, қуролли ҳужум Вашингтоннинг Лотин Америкасидаги иттифоқчилари томонидан салбий кутиб олиниши мумкин экан. Трамп ёрдамчиларининг фикрича, Венесуэла президенти Мадуронинг диктаторлик режими минтақада бир овоздан қораланишига таваккал қилиб бўлмас экан.

"Қуроли оператив ҳужум режаси ҳар қандай шароитда ҳам бўлмаган, дея таъкидлайди CNN манбаси - Венесуэладаги қочқинлар билан боғлиқ инқирозни барқарлаштириш мақсадида президент шунчаки овозини чиқарганҳолда фикрини айтди, холос".

Бўлиб ўтган мажлисдан бир кун ўтиб Трамп журналистлар билан учрашар экан, Венесуэладаги инқирозни барқарорлаштириш йўлида қуролли вариантни “кўрпача остига ташлаб қўймаслиги” ҳақида баёнот берган эди. Ўтган йилнингсентябрь ойида Трамп Нью-Йоркка БМТ сессиясига келган Лотин Америкасидаги бир қатор мамлакатларнинг раҳбарлари билан учрашди. Уларнинг ҳаммаси қуролли ҳужумларга қарши чиқди.

XS
SM
MD
LG