Ссылки доступа

Лайлакдаги АЁҚШда чиққан ёнғинда Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари жароҳатланди (видео)


ҚРнинг Боткен вилояти Лайлак туманидаги АЁҚШда юз берган ёнғин оқибатида тўрт киши жароҳат олди.

Фавқулотда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, жароҳат олганлардан бири Қирғизистон фуқароси, қолганлари тожикистонликдир.

Башкент қишлоқ ҳукумати ҳудудида жойлашган автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчасидаги ёнғин 4 июл куни соат 20:30 да бошланди. Орадан икки соат ўтиб ёнғин бартараф этилди,5 июл тонги 05:30да аланга тўлалигича ўчирилди.

АЁҚШ Тожикистон билан чегара яқинида жойлашган, шу сабабли ҳам алангани ўчиришга қўшни республиканинг ёнғинга қарши кураш хизмати ходимлари ҳам иштирок этди. Жабрдийдалар шифохонага ётқизилди.

Ёнғин оқибатида тўртта оғир юк ташувчи автомобил, суюлтирилган газ ташувчи 2 та юк машинаси, 2 та микроавтобус ва битта енгил автомобил ёниб кетди. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

XS
SM
MD
LG