Ссылки доступа

Ўзбекистонда Айтматов қиссаси асосида “Дилбарим” фильми суратга олинмоқда


Ўзбекистоннинг Наманган вилоятидаги Нанай ва Гова қишлоқларида Чингиз Айтматов қиссаси асосида “Дилбарим” фильмини суратга олиш жараёнлари бошланди. Бу ҳақда фильмнинг қирғиз томонидан продюсери Паризат Жақипбекова маълум қилди.

Унинг айтишича, кейинроқ суратга олиш жараёнлари Тошкент вилояти ва Қирғизистонда - Иссиқкўлда давом эттирилади. «Одатдагидек босқичма босқич суратга олаяпмиз. Одатий режимда. Ишлар режа бўйича кетаяпти, берилган муҳлатга улгурамиз. Ҳар икки актриса ролларни яхши ўйнамоқда. Режиссёр улардан рози», - дейди Жақипбекова.

Бош роллар - Илёс ва Байтемирни - ўзбек актёрлари Адиз Ражабов ваУлуғбек Қодиров ўйнамоқда. Асал ва Хадича ролларини қирғиз актрисалариМадина Талипбек ва Элина Абай қизи ўйнамоқда.

Таъкидланганидек, фильм сюжети қисса асосига қурилган, аммо воқеалар бизнинг кунимизда бўлиб ўтади. Сценарий муаллифи қирғиз драматурги Керез Зарликова, фильмни ўзбекрежиссёри Сарвар Каримов суратга олмоқда. Лента премьераси Чингиз Айтматовнинг таваллуд кунида – 12 декабр куни бўлиб ўтади.

Ҳамкорлик борасидаги ташаббус қирғиз томонидан чиқди, ўзбек томони эса “Дилбарим” фильмини суратга олишни таклиф қилди. Қирғиз актёрларига гонорарлар “Дан” продюсерлик маркази томонидан, ўзбек актёрларига эса “Ўзбеккино” томонидан тўланади. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам фильмни қўллаб қувватламоқда.

Айтматовнинг«Дилбарим» қиссаси рус тилида «Тополек мой в красной косынке» номи билан машҳур.

XS
SM
MD
LG