Ссылки доступа

ҚРда собиқ депутат Қанатбек Исаевнинг адвокатлари унинг озод этилишига эришмоқчи бўлишаяпти


Депутат Қанатбек Исавенинг адвокатлари унга нисбатан қўлланган эҳтиёт чорасини ўзгартиришни илтимос қилиб, тергов ва прокурорларга мурожаат этишади. Бу ҳақда парламент аъзосининг ҳимоячиси Сергей Слесарев хабар қилди.

Унинг сўзларига қараганда, улар бошқа жойга кетмаслик ҳақидаги тилхат билан унинг озод этилишига эришишни ният қилишган. «Ҳар қандай босқичда бунинг иложи бор. Лекин ҳозир, менинг фикримча, Бош прокуратура ва тергов бу масалани қўриб чиқиши ва қарор қабул қилиши учун, уларга мурожаат қилишга уриниб кўриш керак», - деб таъкидлади Слесарев.

Қанатбек Исаев иккита иш бўйича айбланувчи бўлиб ўтди. Бу ерда сўз юритилаётган иш 2017 йил 30 сентябрда қўзғатилган. Унга “ҳокимиятни зўрлик билан қўлга олиш”га тайёргарлик кўриш айбини қўйишди ва ҳибсга олишди. 5 июль куни Первомай туман судининг судьяси Мирлан Термечиков Исаев адвокатларининг илтимосномасини қондирди ва бу ишни қўшимча терговга юборди.

Исаевнинг Тўқмоқ мэри лавозимида пайтидаги фаолиятига тааллуқли бўлган яна бир ишни эса Бишкек шаҳар суди 28 июнь куни тўхтатди. Суд иш бўйича 303-моддани (коррупция) 304-моддага(мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) қайта квалификация қилди ва муддати ўтгани учун ишни тўхтатди.

XS
SM
MD
LG