Ссылки доступа

Украина фуқаролари Тошкентдаги банкни тунамоқчи бўлаётганида қўлга олинди


Ўзбекистон ИИВ ходимлари Тошкентдаги Orient Finans хусусий банкини тунамоқчи бўлган уч нафар Украина фуқаросини қўлга олди, деб хабар берилди вазирлик расмий сайтида.

Хабарда ëзилишича¸ қўлга олинганлардан бири 16 май куни банкда ҳисоб рақами очган ва мижоз қиëфасида банк хавфсизлик тизими¸ қоровул ва видеокамераларнинг ишлашини ўрганган.

"Гумондорлар Қирғизистондан олиб келинган махсус ускуна ёрдамида банк депозит ячейкаларини очишга уринаётган вақтларида ИИББ ходимлари томонидан қўлга олинганлар", дейилади хабарда.

Ҳозирда воқеа юзасидан жиноий иш очилган ва тергов амалиëтлари олиб борилмоқда.

Хусусий тижорат банки бўлган Orient Finans банк капитали 2017 йилги ҳисоботга кўра¸ 1¸5 триллион сўмни ташкил этади. Унинг 80 фоиз акционерлари хусусий шахслардир.

Банк бошқаруви раиси Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитасининг собиқ раиси генерал Ботир Парпиевнинг ўғли, собиқ раиси Рустам Иноятовнинг куëви Бобур Парпиевдир.

XS
SM
MD
LG