Ссылки доступа

Назарбоев: "Остона минтақадаги асосий молиявий хабга айланиши керак”


Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев пойтахтда ўзининг ташаббуси билан ташкил этилган “Остона” халқаро молиявий маркази(ОХММ)нинг очилиш тадбирида иштирок этди.

Тадбирда нутқ сўзлаган Назарбоев молиявий марказнинг очилиши “иқтисодиётни изчил барқарор ривожлантиришда муҳим қадам” эканлигини таъкидлади. Унинг сўзларига қараганда, молиявий марказнинг Қозоғистон модели жаҳон савдо майдонлари фаолиятининг “энг яхши амалиётларини” ўзида мужассамлантирган.

Назарбоев хорижий ва қозоғистонлик тадбиркорларни мазкур марказ ишида иштирок этишга чақирди. Унинг фикрича, Остона “минтақадаги асосий молиявий хабга айланиши керак”.

Марказ Пойтахт куни арафасида очилди. Қозоғистонда Пойтахт куни президент Нурсултон Назарбоевнинг туғилган куни билан бир вақтда нишонланади. ОХММ ташкил этиш борасидаги ташаббус Назарбоев томонидан 2015 йилда илгари сурилган эди. Марказ 2017 йилда Остонада бўлиб ўтган EXPO кўргазмалари учун қурилган иншоатларга жойлашган.

Марказ ташкил этилиши учун ОХММ тўғрисида қонун қабул қилинди, ОХММ юрисдикциясини белгилаш кўзда тутилган мамлакат Конституциясига ўзгартишлар киритилди.

XS
SM
MD
LG