Ссылки доступа

Тожикистонда ўз мижозларига ОИВ юқтирган ишқ-ходимасининг иши судга оширилди


Шаҳритуз туман прокуратураси маҳаллий аҳоли вакили бўлмиш аёлнинг ишини судга юборди. Терговчиларнинг фикрича, у 10га яқин эркакка ОИВ-инфекциясини юқтирган бўлиши мумкин.

Шаҳритуз туман прокурори Умед Каримзоданинг 5 июль куни айтишича, исми шарифи ошкор этилмаётган аёлга нисбатан олиб борилган тергов ишлари якунланди ва кўриб чиқиш учун судга юборилди. Суд жараёнлари бошланадиган сана ҳозирча эълон қилинмади.

Прокуратуранинг маълум қилишича, айбланаётган аёл 30 ёшларда бўлиб, икки нафар фарзанди бор. Эри билан ажрашганидан сўнг тижорий ишқ билан шуғуллана бошлаган ва 2014 йилдан бери маҳаллий ОИВ/ОИТСга қарши кураш марказида рўйхатда туради. Ўзида ОИВ қайд қилинганига қарамай интим хизматларни кўрсатишда давом этаверган. Унинг айрим мижозлари қўнғироқлар ва унинг телефонидаги хабарлар асосида аниқланди. Терговчиларнинг сўзларига қараганда, “муҳаббат шайдоси”нинг мижозлари орасида асосан уйланмаган ёш йигитлар ва оилали бир неча эркак бўлган. Уларнинг ҳаммаси Шаҳритуз туманида истиқомат қилишади.

Терговнинг аниқлашича, аёлнинг интим хизматидан камида 10 нафар эркак фойдаланган ва ҳозирча уларнинг ОИВга чалинганини тасдиқлаш қийин: вирус ярим йил оралиғида ошкор бўлади.

​Мазкур тумандаги ОИВ/ОИТСга қарши кураш маркази бўлим мудири Акрам Давлатовнинг айтишича, аёл мазкур касалликнинг тарқатувчиси эканлиги борасида огоҳлантирилган. “Бу каби ҳар бир инсондан ёзма тилхат оламиз”, - дейди ва айни дамда Шаҳритуз ОИВ марказида касалликка чалинган 90 киши ҳисобда туришини таъкидлайди.

XS
SM
MD
LG