Ссылки доступа

Ашхободда яна интернет алоқасида узилишлар кузатилди


Туркманистондаги “Озодлик” мухбирларининг хабарларига, шунингдек муҳарририятга радиотингловчилардан келаётган маълумотларига қараганда, Ашхободда яна оммавий равишда интернет ишида узилишлар кузатилди.

"Ашхободда интернет умуман тўхтаб қолди. Вилоятлардаги вазият қандайлигини тасаввур қилишингиз мумкин. Нафақат ёмон, тўланаётган пуллар (бир ой учун 150-200 манат ёки 50 долларга яқин) учун бу мутлақо сифатсиз хизматдир. Мендаги пакетлар 200 манатлик Алтин Асир ва 200 манатлик АГТСдан, ёмонлиги жиҳатидан уларнинг ҳар иккиси бир биридан ўтади", - дейди “Озодлик” суҳбатдоши.

Унинг сўзларига қараганда, мабодо арз билан мурожаат қилсангиз, аҳолига интернет алоқаси бўйича хизмат кўрсатадиган муассаса идорасининг ходими ё қўлларини силтайди, ё блокировкани айланиб ўтувчи ҳамда кўплаб сайтларга кириш имконини берувчи VPN - прокси серверларидан фойдаланасизми, деб сўрайди.

“Озодлик” билан суҳбатлашган Ашхободда интернетдан фойдаланувчиларнинг фикрича, интернет хизмати сифатининг пастлиги нафақат техник имкониятлар чеклангани билан боғлиқ, балки ҳукуматнинг аҳолини интернетга киришини чеклаш борасидаги сайъ-ҳаракатларига ҳам боғлиқдир.

Туркманистонда мустақил ахборот манбалари, жумладан “Озодлик” радиоси сайти, шунингдек машҳур ижтимоий медиалар бўлмиш Facebook, Twitter, VKontakte ҳам блокланганича қолмоқда.

XS
SM
MD
LG