Ссылки доступа

Европа Иттифоқи Кенгаши Россияга қарши иқтисодий санкцияларни узайтирди


Европа Иттифоқи Кенгаши Россия иқтисодиётининг муайян секторларига қарши иқтисодий санкцияларни қўллаш муддатини 2019 йил 31 январгача чўзди.

ЕИнинг шу мавзуга оид баённомасида қарор Франция президенти Эммануэл Макрон ва ГФР канцлери Ангела Меркелнинг 2018 йил 28-29 июнь куни Европа Кенгашида санкцияларни қўллаш боғлиқ бўлган Минск битимини амалга оширишнинг ҳолати тўғрисидаги баҳоларидан сўнг пайдо бўлгани ҳақида сўз юритилади. Кенгаш бу қарорни барча шундай қарорларга оид бўлган қоидага мувофиқ, бир овоздан қабул қилди.

Бу чоралар Россия иқтисодиётининг молиявий, энергетик ва мудофаа секторларига, шунингдек, икки вазифали товарлар соҳасига мўлжалланган. Улар биринчи марта 2014 йил 31 июлда, бир йил давомида, Россиянинг Украинадаги вазиятни беқарорлаштирувчи ҳаракатларига жавобан киритилган ва 2014 йил сентябр ойида кучайтирилган эди.

Бу қарор билан узайтирилган иқтисодий санкциялар ЕИ ҳудудидан ташқарида тузилган бешта асосий давлат мажоритар компаниялари ва уларнинг мажоритар шўъба компаниялари, шунингдек, Россиянинг учта йирик энергетика ва мудофаа компаниялари учун ЕИ бирамчи ва иккиламчи капитал бозорларига киришни чеклаш; қурол савдоси экспорти ва импортига тақиқ киритиш; ҳарбий мақсадда фойдаланиш ёки Россиядаги ҳарбий фойдаланувчилар фойдаланишига мўлжалланган икки вазифали товарлар экспортига тақиқ ўрнатиш; Россиянинг нефть қазиб олиш ва разведка қилиш учун фойдаланиш мумкин бўлган маълум сезгир технологиялар ва хизматлардан фойдаланишини чеклашни ўз ичига олади.

XS
SM
MD
LG