Ссылки доступа

Японияда "Аум Синрике" сектаси асосчиси Сёко Асахара қатл этилди


Сёко Асахара

Японияда бир қатор мамлакатларда фаолияти тақиқланган “Аум Синрикё" экстремистик сектаси асосчиси Сёко Асахара ва унинг бир нечта маслакдоши осиш йўли билан қатл қилинди. Бу ҳақда 6 июль куни NHK телеканали маълум қилди. Кейинроқ бу хабарни мамлакат Адлия вазирлиги тасдиқлади.

2004 йилда Сёко Асахара (асл номи Тидзуо Мацумото) ва унинг 12 нафар тарафдори 1995 йил мартида Токито метросидаги ҳужумларда айбдор деб топилиб ўлим жазосига ҳукм қилинган эди . Ўшанда зарин қўлланилиши боис 13 киши ҳалок бўлган ва 6 мингдан ортиқ киши жароҳат олган эди. Шундан бери улар ҳукм ижро этилишини кутишаётган эди. Адвокатлар ҳукм устидан шикоят қилишга уринишди ва Олий судга қадар боришди, бироқ Олий суд апелляцияни рад қилди. "Аум Синрикё" иши бўйича тергов 20 йилдан ортиқ давом этди. NHK суҳбатдошларининг айтишларича, сўнгги бир неча йил мобайнида Мацумото ўзининг оила аъзолари ёки адвокатлари билан учрашишдан воз кечган.

Японияда "Аум Синрикё" диний сектаси 1980-йилларда ташкил этилган эди. Турли маълумотларга кўра, унинг аъзолари сони 30 минг кишидан 50 минг кишигача етгани айтилади.

XS
SM
MD
LG