Ссылки доступа

Тожикистон банклари мижозларни эстрада юлдузлари орқали ўзларига жалб этаяпти


“Арванд” микрокредит депозит ташкилоти машҳур тожик хонандаси Жонибек Муродовни ўз муассасаларида бир кун молиявий маслаҳатчиси бўлиб ишлаб бериш учун таклиф қилди.

“Сизда кун давомида машҳур инсонлар билан кўришиш ва суратга тушиш, улар билан биргаликда депозит ҳисоб рақами очиш, кредит олиш ёки “Арванд” МДТнинг пул ўтказмалари хизматидан фойдаланиш имконияти бор”, дейилади мазкур молия ташкилотининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Маълумоти бўйича Жонибек Муродов тилшунос ва банк соҳасида илк бор ўзини синаб кўраяпти. Шу муносабат билан у сўнгги пайтларда бўлиб турган мамлакати - Украинадан Тожикистонга келган.

Жонибекнинг айтишича, у ташкилот билан шартнома имзолаб, бир кун, 5 июль куни молиявий маслаҳатчси сифатида ишлаб беришга ҳам улгурган. “Мен мижозларга консультациялар ва маслаҳатлар бердим”, деди қўшиқчи ва бундай креатив ёндашув “Арванд”га кўпроқ мижозларни жалб этиш имконини беришига умид билдирди.

Жонибек банк иши туфайли шоу-бизнесни ташлаб кетмоқчи эмас. “Мен шоу-бизнесда 17 йилдан буён ишлайман. Мен қўшиқчиман. Яхши пул топаман. Боз устига, бу истеъдод менга ота меросдир”, деди Жонибек Муродов.

“Арванд” МДТ вакили Ҳусейн Тўйчиев Жонибек ушбу ташкилотнинг Душанбедаги янги биноси очилишига таклиф этилганини таъкидлар экан, улар Жонибек бир кун мобайнида янги мижозларни жалб этишнинг уддасидан чиқишига умид қилишаётганини билдирди.

XS
SM
MD
LG