Ссылки доступа

Қарши туман ИИБ собиқ бошлиғи устидан жиноят иши қўзғатилди (видео)


Нечистые сотрудники, случайно оказавшиеся в МВД? В Карши милиционеры постоянно избивают фермеров
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:40 0:00

Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати хабарига кўра, 9 июль куни Қашқадарё вилоят, Қарши туман Ички ишлар бўлимининг мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Тергов қилинаётганлар орасида ўз вазифасидан четлатилган Қарши шаҳар ИИБ собиқ бошлиғи Жаҳонгир Ражабов ҳам бор.

Қарши туманидаги бир неча фермернинг туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Жаҳонгир Ражабов томонидан мунтазам калтакланиб келгани ҳақида, уларнинг айтганларига таяниб, Озодлик хабар қилганидан сўнг, ИИБ бошлиғи ишдан четлатилган ва вилоят прокуратураси бу ҳолат юзасидан текшириш бошлаган эди.

Ҳуқуқ-тартибот идораларидан бири мулозимининг айтишича, Жаҳонгир Ражабов устидан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 206-моддаси(ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жаҳонгир Ражабов томонидан калтакланганини иддао қилган фермерлардан бири Раҳматулло Хўжамуродовнинг айтишича, вилоят прокуратурасининг терговчиси бу иш бўйича суриштирув олиб бормоқда. “Ўтган ҳафта бошида вилоят прокуратурасига чақиртирди. Жабрланган тўрт фермер бирга бордик. Мен, қонунда қандай ёзилган бўлса, шундай чора кўринг, деб айтдим. Бошқа фермерлар ҳам шу гапни айтишди”, деди фермер Раҳматулло Хўжамуродов. Унинг айтишича, туман ИИБнинг собиқ бошлиғи Жаҳонгир Ражабов ўртага одам қўйиб, уларга бу воқеада ўзининг айбдор эмаслигини тушинтирмоқчи бўлган.

– Қарши туман қишлоқ хўжалик бошқармаси мулозими Рўзимуродов Гулмурод, 6 июль куни бизга телефон қилиб, Жаҳонгир Ражбаов биз билан учрашмоқчи эканлигини, кечирим сўрамоқчи эканлигини айтди. Биз бормаймиз, керак эмас, дедик. Лекин Гулмурод ака жонимизга қўймай Абдуҳамид Назаровнинг дала шийпонига чақиртирди. Биз ўша тўрт фермер, Мухтор Тошев, Абдуҳамид Назаров, Баҳриддин Тўраев ва мен Жаҳонгир Ражабов билан учрашдик. У милиция формасида келди. Аввалгидай қўпол эмас, юмшоққина бўлиб қолибди. Кулиб келиб, кўришди. Энди мени ҳам тушунинглар, мен ўзим учун қилмаяпман, мен ҳам шу секторни раҳбариман, шунга мендан ҳам талаб қилишади, шунақа бўп қолди, деб узр сўраганнамо қилгандай бўлди. Лекин, очиқ мени кечиринглар, демади. Биз ҳам ҳаммаси қонуний бўлсин, дедик, дейди фермер Раҳматулло Хўжамуродов.

Қашқардарё вилояти Қарши туманида буғдой режасини бажара олмаган фермерларнинг туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Жаҳонгир Ражабов томонидан мунтазам калтаклангани ҳақида 27 июнь куни фермерларнинг ўзлари шикоят қилган эди.

XS
SM
MD
LG