Ссылки доступа

Туркманистон пойтахти аҳолиси сув танқислигини бошдан ўтказмоқда


“Озодлик”нинг Ашхободдаги мухбири сўзларига кўра, бугунги кунда сувнинг ўчирилиши май ойидаги ёғингарчиликлар пайтида сув тошиб кетган “протокол” кўчаларига ёмғир канализацияси тармоғи ётқизилиши билан боғлиқ.

Яқиндан бошлаб Мир-1 ва Мир-2 микротуманларидаги турар жойларда сувнинг давомий ўчирилишидан кейин сув таъминоти бўйича муаммолар давом этаяпти. “Озодлик” мухбири сўзларига кўра айни пайтда сув кундузи берилиб, кечалари ўчириб қўйилмоқда.

“Озодлик”нинг Ашхободдаги мухбирининг айтишича, ҳозирги кунда шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари аҳолига ушбу сув ўчирилиши ҳолати сабабларини расман тушунтириб бермаяпти. Лекин унга маълум бўлишича, сувнинг ўчирилиши май ойидаги ёғингарчиликлар пайтида сув тошиб кетган “протокол” кўчаларига ёмғир канализацияси тармоғи ётқизилиши билан боғлиқ.

“Бунинг учун улар бизга сув келтирадиган вақтинчалик сув тармоғини ўрнатиб беришди, доимийсини эса кўчиришга тўғри келди. Деярли ҳар тунда улар навбатдаги участкани таъмирлаш учун совуқ сувни ўчириб қўйишмоқда. Шу кунларда ёмғир канализациясини ётқизиш ишлари яна сув тошиш хавфи бўлган Советский ва Подвойский кўчалари бўйлаб олиб борилаяпти, - деб хабар беради “Озодлик” мухбири.

“Мир-1 микротуманида сувнинг ўчирилиши оқибатида сув сифати кескин ёмонлашди – у лойқа, кўпинча қумлар ва чўкиндилар туфайли тиниқ ҳам эмас”, - деган пойтахт микротуманида яшовчи фуқаро “Озодлик” манбасига.

XS
SM
MD
LG