Ссылки доступа

Дональд Трамп Тереза Мэйни танқид қилиш билан Лондонга ташрифини бошлади


Пайшанба куни Буюк Британияга расмий ташрифи бошланганидан кейин, унинг шарафига тантанали қабул маросими уюштирилганидан сўнг АҚШ президенти Дональд Трамп Британиянинг Sun таблоидига интервью берди.

Интервьюда у мамлакат бош вазири Тереза Мэйнинг Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши билан боғлиқ айрим муҳим қарорларини танқид қилди.

Президент Трампнинг айтишича, бош вазир Тереза Мэй Брекзит бўйича музокараларда унинг маслаҳатларига амал қилмаган. "У бошқа йўлни танлади. Бу жуда ҳам муваффақиятли дея айта олмайман. Бироқ Мэй ўзи учун бошқа бирор бир муқобилликни кўрмаган", - деди Трамп.

Трампнинг фикрича, Мэй танлаган Брекзит бўйича "юмшоқ" вариант Европа Иттифоқи билан кенг қамровли иқтисодий алоқаларни сақлаб қолишни кўзда тутади ва кейинчалик Америка-Британия савдоси ривожига салбий таъсир кўрсатади. Трамп бу борада Қўшма Штатлар ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳозирги савдо бахсларини назарда тутди, бу баҳслар БританияЕИда фаолигини сақлаб қолгудек бўлса унга ҳам таъсир қилиши мумкин.

Трамп шунингдек, Лондон мэри, Покистонлик муҳожирнинг ўғли бўлмиш Садиқ Хон фаолиятига ҳам салбий баҳо берди, унинг айтишича, "мэр терроризм таҳдидига қарши етарлича тура олмаган". Ўзининг ташрифига пойтахтда бўлиб ўтаётган норозиликларга муносабат билдирган Америка президенти баёнот бериб: "Менга авваллари Лондон жуда ёқарди, энди эса бу шаҳарга бориш сабабларини кўрмайман", деди.

Куни кеча бош вазир билан Брекзит бўйича фикрлари қарама қарши бўлгани боис истеъфога чиққан ташқи ишлар вазири Борис Жонсон ҳақида гапирган Трамп “бу сиёсатчи мамлакатга ажойиб раҳбар бўлиши учун барча ҳислатларга эга” эканлигига ишонч билдирди.

XS
SM
MD
LG