Ссылки доступа

Мексикада 101 нафар йўловчиси бўлган самолёт ҳалокатга учради, ҳалок бўлганлар йўқ


Мексикада Aeroméxico авиакоманиясига тегишли йўловчи самолёти ҳалокатга учради. Бортида 97 нафар йўловчи ва тўрт нафар экипаж аъзоси бўлган Embraer 190 самолёти Дуранго – Мехико йўналиши бўйича парвоз қилаётган эди.

Расмийларнинг маълум қилишича, авиаҳалокат оқибатида ҳеч ким ҳалок бўлмади, 85 киши жароҳат олди.

Самолётнинг қулаши маҳаллий вақт билан 16.00да – Дуранго шаҳридаги аэропортдан ҳавога кўтарилганидан беш дақиқа ўтиб юз берди.

Кўп ўтмай расмийлар самолёт бортидагиларнинг ҳаммаси тирик қолганлигини маълум қилди.

"Aeromexicoнинг 2431 рейси билан боғлиқ фожеада ҳалок бўлганлар йўқлигини тасдиқлайман", – дея ёзди Дюранго штати губернатори Хосе Айспиро ўзининг Твиттерида. Унинг қўшимча қилишича, ҳукумат жабр кўрганларга ёрдам бермоқда.

XS
SM
MD
LG