Ссылки доступа

Тожикистон ҳукумати беш қаватдан паст бўлган турар жойлар қурилишини тақиқлади


Тожикистон расмийлари аҳоли пунктлари, шунингдек шаҳар ва туманлар маъмурий марказлари кўча ва проспектларида қуриладиган бинолар беш қаватдан паст бўлмаслиги юзасидан қарор қабул қилди. Бу борадаги қарор бир ой муқаддам ҳукумат томонидан қабул қилинди, аммо куни кеча эълон қилинди.

Ҳукумат фармойишида, бу қарор «келажакда шаҳарсозликни ривожлантириш ва мамлакатда ерларнинг чекланиши муносабати билан» қабул қилингани таъкидланади.

Тожикистон Қурилиш ва архитектура Қўмитасининг 29 июль куни маълум қилишича, маҳаллий лойиҳачилар беш қаватдан кам бўлмаган турар-жой биноларининг бир нечта эскизларини тайёрлаган. Бу эскизлардан уй қурилиши учун рухсат олган қурилиш ташкилотлари ва тадбиркорлар фойдаланиши мумкин, дея таъкиданади қўмита хабарида.

Эслатиб ўтамиз, ой бошларида Тожикистон аҳолиси шиферли уй томларни замонавий материалларга алмаштириш юзасидан ҳукуматдан кўрсатма олган эди. Тожикистон қурилиш ва архитектура қўмитаси ҳукумат фармойишига биноан шаҳар ва туманлардаги бинолар томини бир хил рангга бўяш борасида топшириқ берди.

Аммо кўпчилик ҳукумат ташаббусидан ҳайратга тушди. Одамлар ортиқча харажатлардан нолимоқда – материал сифати ва иш ҳажмига қараб томни тўлалигича ўзгартириш учун 15 минг сомонидан 30 минг сомони ($1600 дан $3200гача)гача сарфлашга тўғри келади.

XS
SM
MD
LG