Ссылки доступа

Ашхобод аэропортида фирибгарлар йўловчиларни алдаб пул ишлаяпти


Ашхобод аэропортида халқаро рейсларга қўйилмаган йўловчиларга нисбатан фирибгарлик ҳолатлари содир бўлди.

Азатлиқ манбаси хабар беришича, Ашхобод аэропортидаталончилар гуруҳи олти кишини алдаган, улар Туркияга кетишда ёрдам беришни ваъда қилиб, бу одамларнинг ҳужжатлари, 600 АҚШ доллар пулини олиб, яширинишган.

Жабрланганлар орасида Дашўғуз шаҳри, шунингдек, Дашўғуз вилояти Бўлдумсоз ва Гурбансултон туманларининг аҳолиси бор. Азатлик манбасининг сўзларига кўра, бу ҳодиса июнь ойида содир бўлган.

Бўлдумсоз туманида яшовчи аёл Азатлиқ манбасига айтиб беришига қараганда, ҳужжатлар ва пулларидан ажралган йўловчилар аэропортнинг полиция бўлинмасига мурожаат қилишган, полиция ходимлари жиноятчилар топилса, жабрланганлар билан боғланишни ваъда қилиб, уларнинг шахсий маълумотларини ёзиб олиб қолишган.

Азатлиқ мухбири билан суҳбатлашган Ашхобод аэропортидаги манбалар баъзи фирибгарлар аэропорт хавфсизлик хизмати ва миграция хизмати ходимлари билан тил бириктиб ҳаракат қилаётгани, бу ходимлар воситачилик хизматлари кўрсатаётганини айтиб беришди.

XS
SM
MD
LG