Ссылки доступа

Прокурор хитойлик этник қозоқ аёлни суд залидан озод қилишга чақирди


Олмаота вилоятининг Жаркент шаҳар судида 1 август куни прокурор Қозоғистон чегарасидан ноқонуний ўтганликда айбланаётган Хитой фуқароси ва этник қозоқ аёли бўлмиш Сайрагул Сауитбайга нисбатан шартли жазо беришни сўради.

Прокурор Арзигул Имярова судга мурожаат қилиб, судланувчини “Қозоғистон давлат чегарасидан қонунга зид равишда атайлаб кесиб ўтган”ликда айбдор деб топиб, уни олти ой муддатга озодликдан маҳрум қилишни сўради, шу билан бирга у судланувчининг балоғатга етмаган фарзанди борлиги инобатга олиниши, қийинлаштирувчи ҳолатлар йўқлигини айтиб шартли жазо қўлланилишини сўради. Унинг айтишича, Сауитбайга нисбатан синов тариқасидаги назорат ўрнатилиши керак. Прокурор суддан Сауитбай суд залидан озод қилинишини ва унинг ҳибсда ушлаб турилган даври инобатга олинишини сўради.

Сайрагул Сауитбай, судда чиқиш қилар экан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо беришларини сўради. Томонларнинг ва судланувчининг чиқишидан сўнг судья сўнгги сўз айтиш мақсадида Маслаҳат хонасига кириб кетди. Судьянинг сўзларига қараганда ҳукм уч яримда ўқилади.

Бундан аввал судда Сауитбай ўзини айбдор дея ҳисоблашини тан олди ва “Қозоғистонда бериладиган ҳар қандай жазога лойиқ” эканлигини айтди. Сауитбайнинг адвокати Абзал Куспан прокурорнинг сўзларини қўллаб-қувватлашини – озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ ва мамлакатдан чиқариб юборилмасликни кўзловчи жазо берилишини маълум қилди.

Халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилувчи Human Rights Watch (HRW) ташкилоти 30 июль куни баёнот бериб, Қозоғистон ҳукумати Сауитбайни мамлакатдан ташқарига чиқариб юбормаслик лозимлигни билдирди. Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотнинг билдиришича, Хитойда у қамоққа ташланиши ва қийноқларга солиниши мумкин экан.

Қариндошларининг сўзларига қараганда, Сауитбай Хитойдан чиқиб кетиш ҳуқуқига эга бўлмаган. Ҳуқуқ ҳимоячиларнинг таъкидлашича, у Шинжондаги “сиёсий тарбиялаш лагерлари” ҳақида очиқчасига гапира оладиганлардан биридир.

XS
SM
MD
LG