Ссылки доступа

Адлия вазирлиги Американинг “зарарли” нотижорат ташкилотларини йўқ қилиш механизмини тайёрламоқда


Россия Адлия вазирлиги АҚШ томонидан молиялаштириладиган нотижорат ташкилотларни йўқ қилиш механизмини тайёрлаяпти. Чунки ҳокимият фикрича, улар Россияга зарар етказмоқда.

Тегишли ҳужжат норматив ҳужжатларнинг расмий порталида эълон қилинди. Унда, хусусан, ташкилот ижро ҳокимияти, федераль назорат ва прокуратура органлари томонидан олинган маълумотлар асосида “зарарли” деб тан олиниши мумкинлиги белгилаб қўйилаяпти. Қонун лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамалари 14 август куни ниҳоясига етиши керак.

Ҳужжатга мувофиқ, у “шахсларнинг ноаниқ доираси” орасида тарақатилади. “Агора” ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти раҳбари Павел Чиков “Ведомости” нашри билан қилган суҳбатида “зарарли” ташкилотларни йўқ қилишга оид ва уни ижро этиш механизмига Адлия вазирлиги тузатиши билан аниқлик киритиладиган қонун 2012 йилда қабул қилингани ҳамда бирор марта амалда қўлланилмагани ҳақида тўхталиб ўтган.

“Агора” адвокати Рамил Ахметгалиевнинг тахмин қилишича, қонун Россия манфаатларини ноқонуний йўл билан илгари сурган Мария Бутинани қамоққа олиниши муносабати билан Вашингтонга қарши намойишкорона акция бўлиши мумкин.

XS
SM
MD
LG