Ссылки доступа

ҚР Миллий банки тенгенинг кучсизланиши фонида «глобал трендларнинг таъсири» ҳақида гапирмоқда


Қозоғистон Миллий банкининг фикрича, эркин ҳаракатланувчи алмашув курси ўзини оқламоқда, миллий валюта курсининг кучсизланиши эса глобал трендларнинг таъсири билан боғлиқдир.

«АҚШ Федерал Заҳира Тизимининг кескин монетар сиёсати туфайли сўнгги вақтларда кўплаб ривожланаётган мамлакатларда инвестициялар чиқиб кетиши оқибатида миллий валюта курслари кучсизланаётгани кузатилмоқда. Бу жиҳатдан Қозоғистон ҳам истисно эмас», — дейилади Қозоғистон Миллий банки томонидан бугун тарқатилган хабарда.

Шу билан бирга, Миллий банк баёнотига кўра, нархларнинг бозор конъюнктураси ва иқтисод ўсишининг ижобий кўрсаткичлари бошқа омилларнинг кучсизланишини юмшатди, бу «тенгенинг долларга нисбатан курсининг кучсизланишини камайтирди».

Миллий банк баёнотига кўра, АҚШ Федерал Заҳира тизими ставкаларининг ўсиши фонида кўплаб инвесторлар ривожланаётган бозорлардаги активларни АҚШ хазина облигацияларга алмаштиришни афзал кўришмоқда. «Қозоғистоннинг жаҳон молия бозорига интеграциялашуви глобал трендларнинг бизнинг ички бозоримизга таъсир кўрсатишини англатади», — дейилади баёнотда.

Резидентларнинг экспорт даромадлари кўпайгани туфайли савдо балансида «сезиларли позитив» кузатилаётганига қарамай Қозоғистон тўлов балансидаги ҳозирги ҳисоб хорижий инвесторларнинг даромадларини олиши салбийлигича қолмоқда, дейилади Миллий банк баёнотида.2017 йилда норезидентларга даромадлар тўлови, Милий банк маълумотига кўра, 19 миллиардга яқин долларни ташкил қилган.

Қозоғистон фонд биржасида (KASE) 3 август куни бўлиб ўтган савдода долларнинг ўртача курси 349 тенгени ташкил қилди. Олматадаги алмаштириш тармоқлари, Kurs.kz сайтининг маълумотига кўра, 3 август куни эрталаб долларни 351–352,5 тенгедан сотиб олди.

XS
SM
MD
LG