Ссылки доступа

Тожикистонда 17 нафар банк хизматчиси жавобгарликка тортилди


Тожикистон Миллий банки баёнотига қараганда, шу йилда 17 нафар банк хизматчиси кредит ҳужжатларни сохталаштирганликда айбланди, уларнинг кўпчилигини муаммодаги «Агроинвестбанк»нинг кредит бўлими ходимлари ташкил қилади.

Миллий банкнинг Хўжанддаги минтақавий бўлими маълумотига кўра, биринчи ярим йилликда кредит бўлимининг 17 нафар хизматчисига нисбатан жиноий иш қўзғатилган, уларга нисбатан кредит ҳужжатларни сохталаштириш ҳамда банк ва кредит-депозит ташкилотларининг маблағларини ўзлаштириш айби қўйилмоқда.

Кредитлаштириш бўлими мудири Наврўз Валиевнинг 2 август куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтишича, айбланаётганларнинг 14 нафари «Агроинвестбанк»нинг Сўғд вилояти филиали ходимларидир.

Унинг сўзларига қараганда, айни дамда ҳуқуқ тартибот идораларининг ходимлари бу факт бўйича тергов олиб бормоқда. Айбланаётганлар орасида «Имон Интернешнл» микрокредит ташкилотининг филиалларидан бирининг кредит бўлими ходими А.С. ҳам бор. У тақиқланган партия вакиллари билан ноқонуний ҳаракат олиб борганликда айбланмоқда. Унга нисбатан ТР Жиноят Кодексининг 307 (Экстремистик фаолиятга очиқчасига даъват қилиш) моддаси бўйича жиноий иш очилди.

Мамлакат Миллий банки Жамшед Нурмухаммадзода 25 июль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида «Банк Эсхата»нинг тўрт нафар ходимига нисбатан жиноий иш қўзғатилганини маълум қилган эди, улар гиёҳванд моддалар контрабандачилар гуруҳига ёрдам беришда айбланмоқда.

«Банк Эсхата»нинг юқори лавозимли амалдорларидан бири ўз ходимларига гиёҳванд моддалар контрабандачиларига ёрдам бериш борасидаги айбловлар асоссиз эканлигини айтди. Унинг сўзларига қараганда, банк пулларни мижозларига ўтказиш билангина шуғулланади, бироқ бу маблағлар манбаини билмайди.

XS
SM
MD
LG