Ссылки доступа

Петербургда ўзбекистонлик аёл ИШИДни молиялаштиришда айбланмоқда


Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ИШИД террорчиларини молиялашда гумон қилинган ўзбекистонлик аёл қўлга олинди. У террорчиларга 1 миллион рубль ўтказишда айбланяпти. Бу ҳақда шаҳар Тергов қўмитаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Айбланувчининг жинояти ўз тасдиғини топган, унга нисбатан РФ Жиноят Кодексининг 205-моддасига кўра жиноий иш қўзғатилган. Айни пайтда тергов давом этаяпти, бир қатор тадбирлар ўтказилаяпти, айбланувчининг жиноий шерикларини аниқлаш ишлари олиб борилаяпти", - дея маълумот берди ИИБ матбуот хизмати.

Терговларда аниқланишича, бу аёл воситачи вазифасини ўтаган, яъни ИШИД тарафдорлари бўлган ҳомийлардан пул йиғиб, террорчиларга жўнатиш билан шуғулланган. Гумондор 2016 йилнинг июнь ойидан 2017 йилнинг октябрига қадар 1 млн рубл чамаси пул маблағини ўз ҳисобидан Туркиядаги жангариларга жўнатиб турганлиги айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG