Ссылки доступа

Қирғизистонда йилнинг охиригача ҳамма мактабларни Интернетга улаш мўлжалланмоқда


2018 йил охиригача республиканинг ҳамма мактаблари Интернетга уланиши зарур, деди бош вазир Муҳаммадқали Абилғазиев, 3 авуст куни бўлиб ўтган ҳукумат йиғилишида.

У Ахборот технологиялари ва алоқа давлат қўмитасига мажбуриятларини “сўзсиз бажариш” топшириғини берди. Унинг сўзларига қараганда, агар ўқув йили бошланишига келиб мактабларнинг 80% Интернетга уланса, йил охиригача Интернет билан жиҳозланганлик 100% ниташкил этиши зарур.

Таълим ва фан вазири Гулмира Қудайбердиеванинг маълумотларига кўра, жами 1451 та мактаб ёки давлат мактаблари умумий сонининг 67% Интернет билан жиҳозланган.

«Бугунги кунда болалар боғчалари тўлиб кетган, 600 та болалар боғчаси етишмаслиги таъкидланаяпти. Мактабларда ҳам шундай вазият мавжуд бўлиб, ўқитувчилар юкланмаси жуда кўп. Тегишлича, ўқув материали ҳар бир ўқувчигача зарур даражада етказилмаслиги мумкин. Биз минтақаларда таълимни ривожлантиришга урғу беришимиз лозим, чунки аҳолининг кўпчилиги айнан минтақаларда яшайди», - деб бош вазирнинг сўзларини келтиради ҳукумат матбуот хизмати.

Қирғизистонда жам бўлиб 2200 та мактаб бор.

XS
SM
MD
LG