Ссылки доступа

Россия АҚШ маҳсулотларига янги импорт божларини жорий қилди


5 августдан Россия Американинг айрим маҳсулотларига янги импорт бож ставкаларини жорий қилди. Бу аввалроқ АҚШ томонидан пўлат ва алюминийга жорий қилинган божларга жавобдир, дея хабар беради "Прайм" агентлиги.

Қурилиш-йўл техникаси, нефтьгаз жиҳозлари, металлларни қайта ишловчи асбоблар, юкларни ташишда ишлатиладиган транспортлар учун божхона ставкалари оширилди.

Американинг савдо чекловлари туфайли Россия экспортчилари кўрадиган зарар миқдори 540 миллион доллар дея баҳоланмоқда. Россиянинг қўшимча божлари ҳозирча йилига 88 миллион долларни ташкил қилади. Бу ҳозир Россия Жаҳон Савдо ташкилоти қоидалари бўйича оладиган товон, деди Иқтисодий тараққиёт вазири Максим Орешкин. Қолган 450 миллион доллар уч йилдан сўнг ёки ЖСТ қарорига биноан киритилиши мумкин.

XS
SM
MD
LG