Ссылки доступа

Қозоғистон ҳарбий мақсадлар учун Россиядан ГЛОНАССга кириш учун рухсат олди


Россия ҳарбийлари Қозоғистонга ҳарбий мақсадларда фойдаланиладиган ГЛОНАССнинг аниқ сигналларига киришни тақдим қилди. Бу ҳақда ҚР мудофаа ва аэрокосмик саноат вазирлигига таяниб РИА Новости хабар берди.

Агентлик эксперт Виктор Мураховскийнинг ("Арсенал отечества" журналининг бош муҳаррири) ГЛОНАСС аниқ сигналлари денгиз сатҳидан юқорида бўлган маълумотларни аниқлаш учун лозим, деган сўзларини ҳам келтиради.

"Бу қуроллар намуналари ва ҳарбий техникалар, қўмондонлик пунктлари, турли қуроллар тизимини аниқлаш учун керак. Бу артиллерия, ўт очиш реактив тизими, баллистик ракеталар, масалан зенит-ракета мажмуаларини асосий йўналишини аниқлаш ва жойлаштириш учун керак бўлади", - дейди Мураховский.

"Информбюро" порталининг аниқлашича, Роскосмос Қозоғистоннинг иккита –Остона ва Қизилўрда шаҳарларига 2017 охирларига қадар ГЛОНАСС станцияларини ўрнатишни режалаштирган эди.

Бундан аввал Россия Жазоир ва Ҳиндистонга бу каби сигналдан фойдаланишни тақдим қилган эди. ГЛОНАСС – бу Россия йўлдош навигация тизими бўлиб, GPS билан бирга шу турдаги глобал тизимдаги иккита тизимдан бири ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG