Ссылки доступа

ИИВ бош бошқармаларидан бирининг бошлиғи хизмат хонасида ўлик ҳолда топилди


Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Пост-патруль хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Дилшод Акрамов ўз хизмат хонасида ўлдириб кетилди.

Маҳаллий нашрларнинг бош прокуратура ва вазирликдаги манбаларга таяниб хабар беришича, номаълум шахс Акромовнинг иш хонасига кириб, пичоқ билан чавақлаган. Жиноятчи жиноят содир этган жойдан қочишга муваффақ бўлди.

Милицияда Акрамовга ҳужум қилган одам марҳумнинг таниши бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “ж” банди (ўта шафқатсизлик билан қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ички ишлаб бош борқармасида Дилшод Акрамов иши билан айни пайтда Бош прокуратура шуғулланаётгани айтилмоқда. Журналистларга изоҳ учун ушбу идорага ёки Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилишни таклиф этишди. Бироқ ҳозирча бирон бир ташкилотдан расмий баёнот берилмади.

Подполковник Дилшод Акрамов июль ойида Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган эди. Аввал у Тошкент Ички ишлар бошқармаси жиноятчиликнинг олдини олиш бошқармасига раҳбарлик қилган.

XS
SM
MD
LG