Ссылки доступа

Индонезиядаги зилзила қурбонлари сони 90 кишидан ошиб кетди


Душанба куни эрталабки маълумотларга кўра, Индонезиянинг Ломбок оролида юз берган зилзила қурбонлари сони 90 кишидан ошиб кетди, ҳалок бўлганлар орасида хорижликлар йўқ. Икки юздан ортиқ киши жароҳат олди.

Ер қимирлашлари душанбага ўтар кечаси бошланди, уларнинг магнитудаси етти баллга етди. Ер силкинишлари қўшни Бали оролида ҳам кузатилди, бу оролда бир неча сония давомида ер қимирлаб турди.

Оролдаги энг йирик бўлган Матарам шаҳри зилзила туфайли анча зарар кўрди. Кўплаб бинолар зиён кўргани боис одамлар вайроналар остида қолиб кетмасликлари учун кўчаларга югуриб чиқишди ва тунни кўчада ўтказдилар. Матарама шаҳрининг бир қатор туманлари электроэнергиядан бебаҳра қолди. Орол шимолидаги бошқа аҳоли пунктлари ҳам зиён кўрди.

Жабрдийдаларга ёрдам бериш мақсадида ҳарбийлар Ломбок оролига сузувчи госпиталь жўнатди. Бали ва Ломбок ороллари сайёҳлар учун машҳур бўлган курортлар саналади. Агентликларнинг хабар қилишларича, дам олувчилар оролни тарк эта бошлади.

Ўтган ҳафтада Ломбок оролида магнитудаси камида 6,4 бўлган ер қимирлашлари кузатилди. Ўшанда 17 киши ҳалок бўлиб, юздан ортиқ киши жароҳат олган эди, вулқонларнинг бири атрофидаги сайёҳлар эса пиёда эвакуация қилинди. Ўтган йили Бали оролида вулқон уйғонган эди: ўшанда оролдан 100 мингдан ортик қиши, жумладан сайёҳлар эвакуация қилинган эди.

XS
SM
MD
LG