Ссылки доступа

Қирғизистон-Қозоғистон чегарасидаги яйлов бир ҳафтадан бери ёнмоқда


ҚР Талас вилояти Манас туманидаги Алмалуу яйловида 5 августдан бери қуруқ ўтлар ёнмоқда. Аланга Қозоғистон билан чегарадаги «Лагерь» участкасида пайдо бўлди. Бу ҳақда ФВВ маълум қилди.

Фавқулотда вазиятлар идорасининг хабарларига кўра, яйловдаги ёнғин 28 июлда бошланган. Оловни 4 август куни ўчиришга муваффақ бўлинди, бироқ 5 август куни соат 17.00 ларда аланга яна пайдо бўлди ва 2 минг гектарга тенг яйловни қамраб олди.

Оловга қарши курашга Талас вилоятидаги бир нечта туманнинг ўт ўчирувчилари жалб қилинди. Алангани ўчиришга техник лицейи, милиция, ўрмон хўжалик ходимлари ва 200га яқин маҳаллий аҳоли вакиллари кўмак бермоқда. Умумий ҳисобда 350га яқин киши “тилсиз ёв”га қарши курашмоқда.

1 августдан бошлаб Манас туманида фавқулотда ҳолат режими жорий қилинган.

XS
SM
MD
LG