Ссылки доступа

АҚШ Конгресси 2019 йилги ҳарбий бюджетни 2 фоизга оширди


Америка Конгресси рекорд муддатда 2019 молия йилига мўлжалланган мудофаа бюджетини қабул қилди ва имзолаш учун президентга юборди. Унда ҳарбий ҳаражатлар 2 фоизга кўпайтирилиши ва қуролли кучлар ҳарбийлари сонини 15600 кишига кўпайтириш кўзда тутилган.

Ҳужжатда терроризмга қарши кураш доирасида Афғонистон, Сурия, Яман, Ироқ, Нигер, Ливия ва Сомолидаги ҳарбий тадбирларни молиялаштириш кўзда тутилган. Бироқ ҳужжат Пентагоннинг устиворликлари кичик урушлардан иккита йирик давлат - Россия ва Хитойга қарши туришда ўзгаришини акс эттиради.

Конгресс АҚШ мудофаа вазирлигининг бюджет масаласидаги аризасини кенгайтирди, унга қўшимча битта авианосец киритди. Флот умумий ҳисобда 13та янги кема қуриш учун жамғарма олади, бу Россия ҲДФ шу йилда қуришни режалаштираётгандан икки марта камдир. Россия билан чегараларда мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш учун 6,3 миллиард доллар ажратилиши кўзда тутилган, бундан ташқари Пентагонга Америка жангавор бўлинмаларини Польшага доимий асосда жойлаштириш имкониятларини кўриб чиқиш топширилди.

Қонун чиқарувчилар Хитойга ҳарбий ва фуқаро мақсадлари йўлидаги технологиялар экспортини чеклашни кескинлаштиришди. Шу билан бирга мудофаа вазири Жеймс Мэттис Россиядан қурол-яроғ ва уларга эҳтиёт қисмлар етказиб берувчи мамлакатларга нисбатан мажбурий санкциялар бажарилиши юзасидан маъмуриятдан талаб қилмасликларини сўради. Шу ўринда вазир Ҳиндистон ва Вьетнамни назарда тутди, бу икки мамлакат АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни кенгайтираётганига қарамай Россиядан ҳарбий техника олишда давом этмоқда.

Мудофаа бюджети Конгресснинг ҳар икки палатаси томонидан кўпчилик овоз билан қабул қилинди.

XS
SM
MD
LG