Ссылки доступа

2017 йилда Туркияда Қирғизистоннинг 31 нафар фуқароси қулликдан озод қилинди


Туркияда 2017 йил давомида 303 нафар хорижлик фуқаро қулликдан озод қилинди. Уларнинг 86 нафари Сурия, 31 нафари Қирғизистон ва 25 нафари Марокаш фуқароларидир.

Туркия ИИВ миграция хизмати Бош бошқармаси маълумотига кўра, кўп ҳолларда хорижликлар Анталья, Истанбул ва Анқарада ишга жойлаштирш ваъдаси билан қулликка тортилади. Сўнгги уч йилда шу каби ҳолатга 642 нафар хорижий фуқаро тушиб қолган, уларнинг 460 нафари хотин-қизлардир.

Туркия миграция департаментида Қирғизистоннинг 19 мингдан ортиқ фуқароси қайд қилинган. Норасмий маълумотларга кўра, мамлакатда ноқонуний бўлиб турган яна мингга яқин қирғизистонлик бор. ҚР фуқароларининг катта қисми Истанбул, Анқара, Анталья, Измир ва бошқа йирик шаҳарларда истиқомат қилади.

XS
SM
MD
LG