Ссылки доступа

Туркманистон «Амул-Ҳазар 2018» халқаро автораллисига фаол тайёрланмоқда


Туркманистон сентябрь ойининг ўртасида бўлиб ўтадиган «Амул-Ҳазар 2018» халқаро автораллисига тайёргарликни фаоллаштирди. 5 август куни тадбир ташкилотчилари хорижий журналистлар учун медиа форум уюштиришди.

Тайёргарлик тадбирлари авторалли ўтказиш мўлжалланган Ашхобод-Дашўғуз трассасидаги автомобиль ҳаракати тўхтатилгани, шунингдек, пойтахтда пул ишлаб топиш учун юрган меҳнат мигрантлари чиқариб юборилаётгани ҳақидаги хабарлар жараёнида бўлиб ўтди.

Расмий матбуот хабар қилишича, Туркманистон Миллий олимпиада қўмитасининг раҳбарияти форумга тўпланган журналистларга ташаббусчиси туркман президенти бўлган «Амул-Ҳазар 2018» халқаро автораллисига тайёргарлик жараёни тўғрисида батафсил сўзлаб беришди ва расмий матбуот таъкидлаганидек, нафақат соғлом турмуш тарғиботчиси, балки “ҳар хил спорт турларида, жумладан автоспортда ҳам юқори кўрсаткичларга эришган етук спортчи” президент Грубангули Бердимуҳамедов иштирокида танлаб олиш мусобақалари ва тест пойгалари акс этган видеороликни намойиш этишди.

Ташкилотчилар хабар беришича, автомобиль пойгаси Туркманистоннинг шарқидан жанубигача, қадимда Буюк Ипак йўли ўтган йўналиш бйўлаб ўтказилади. Саҳро орқали ўтадиган масофанинг умумий узунлиги 1500 километрдан кўпроқни ташкил қилади.

Бу тадбирларни ўтказиш ғояси президент Гурбангули Бердимуҳамедовга тегишли бўлиб, у тайёргарлик ишларини шахсан назорат қилаяпти ва трасса ҳамда пойга транспортини ўзи тестдан ўтказмоқда. Аввалроқ, 12 май куни туркман давлатининг раҳбари пойга автомобилининг рулини бошқариб, омма олдида ўзини намоён қилди ҳамда “профессионал пойгачи билан беллашиб, уни енгиб чиқди”.

Бердымухамедов снова в гонках победил
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:01:09 0:00

​«Амул-Ҳазар 2018» халқаро автораллиси шу йил 9-14 сентябрь кунлари Туркманистонда бўлиб ўтади. Миллий матбуот таъкидлаганидек, яқинлашиб келаётган мусобақаларнинг вазифаларидан бири – дунёга Туркманистоннинг янги қиёфасини кўрсатишдир.

XS
SM
MD
LG