Ссылки доступа

Қозоғистонда ўғил болани зўрлашда гумон қилинаётганларга қарши қўзғатилган ишлар тўхтатилди


Бош прокуратура Туркистон (илгари Жанубий Қозоғистон) вилоятининг Абай қишлоғида ўғил болани зўрлаш тахмин қилинаётганлиги ҳақидаги иш бўйича тергов тадбирлари тугаганлигини хабар қилди.

Ушбу идора матбуот хизматининг баёнотига кўра, тўрт гумон қилинувчидан уч нафарига нисбатан жиноят ишлари тўхтатилган, чунки уларнинг биридан ташқари, ҳаммаси жиноят содир этилган пайтда 14 ёшга тўлмаган бўлиб, бу ёш жинсий зўравонлик учун жиноий жавобгарлик келтириб чиқарадиган ёшдир. Бош прокуратуранинг ахборотига кўра, тўртинчи гумон қилинувчининг ҳаракатлари жиноят кодексининг вояга етмаганлиги аён бўлган шахсга нисбатан жинсий кўринишдаги зўравонлик ҳаракатлари тўғрисидаги 121-моддаси бўйича квалификация қилинган.

Матбуот хизмати хабар қилишича, тергов тадбирлари давомида 18 та экспертиза ва тадқиқотлар ўтказилди. Жабрланувчи томоннинг илтимосномасига биноан, бу тадбирларда иштирок этишга Қирғизистон, Россия ва Грузиядан чет эллик мутахассислар қўйилди. Вояга етмаганларнинг сир тутиш ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ, ишнинг ҳолатлари ошкор этилмаслиги ҳам кўрсатилмоқда.

Абай қишлоғида болага нисбатан зўрлаш бўлганлиги эҳтимоли ҳақидаги ахборот март ойининг ўртасида пайдо бўлган эди. Шу ерда яшовчи 60 ёшли аёл Шарипа Батирбекова унинг невараси ўтган йил августдан бери“бир неча бор уриш-дўппослаш ва зўрлашларга дучор бўлгани” ҳақида гапириб берди, бироқ маҳаллий полиция ходимлари унинг аризасини фақат учинчи марта мурожаат этгандан сўнг қабул қилишди.

Бу ҳолат ижтимоий тармоқларнинг Қозоғистон сегментида ва маҳаллий ОАВда кенг акс-садо келтириб чиқарди. Шу жараёнда минтақа ҳокимияти бир неча мансабдор шахслар лавозимидан бўшатилганини эълон қилди.

Апрель ойида абайлик бола манфаатларининг вакили Қурманғози Мусир туҳматда айбланди ва суд томонидан оқланди. Унга нисбатан Боласоғундаги гумон қилинувчилар ўқиётган мактабнинг лавозимидан четлаштирилган директори Бебитгул Селтанованинг аризасига биноан иш очилган эди.

XS
SM
MD
LG