Ссылки доступа

Қирғизистоннинг собиқ бош вазири шантажга дучор бўлганини айтмоқда


Қирғизистоннинг собиқ бош вазири Сапар Исаков шантажга дучор бўлгани, шу муносабат билан Бош прокуратурага мурожаат этгани ҳақида баён қилди.

Бу ҳақда ҚСДПнинг вакиласи Қундуз Жўлдубоева хабар берди. Унинг сўзларига қараганда, Исаковнинг аризаси 6 август куни бош назорат органига жўнатилган:

- Сапар Исаков Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) ходимлари томонидан қўрқитилгани фактини текширишни илтимос қилди. Бир неча ҳафта олдин МХДҚнинг Илим исмли ходими Исаковга “агар адвокат Нурбек Токтакуновнинг хизматларидан воз кечмасанг, биз сенга нисбатан яна битта иш қўғатамиз” деди. Бу факт ҳақида Исаков ўша пайтнинг ўзидаёқ авдокат орқали жамоатчиликка баён қилди. Энг қизиғи, бунинг ҳаммаси авдокат иштирокисиз бўлиб ўтган. Лекин қонунга биноан, ҳеч бир тергов тадбири адвокат бўлмаган вақтда ўтказилиши мумкин эмас. Исаков ушбу фактни текширишни илтимос қилди ва Бош прокуратурага мурожаат этди.

Аввалроқ собиқ бош вазирнинг адвокати Нурбек Токтакунов “унинг ҳимоясидаги шахс МХДҚ ходимлари томонидан шантажга учраётгани”ни баён қилган эди. Бунга жавобан МХДҚ “Нурбек Токтакуновнинг баёноти ҳақиқатга тўғри келмаслиги”ни билдирганди.

Сапар Исаков 2018 йил 5 июнь куни Бишкек шаҳар ИЭСни модернизациялашда содир бўлган коррупцияни тергов қилиш бўйича жиноят иши доирасида ушланган.

XS
SM
MD
LG