Ссылки доступа

Тожик мигрантига ўқ узган москвалик 10,3 йилга маҳкум этилди


Москва шаҳар Черемушкин суди метро вагонида тожик мигрантига ўқ узган 61 ёшли Сергей Царёвни панжара ортига жўнатди. Воқеа икки йил олдин содир бўлган: алкоголли ичимликдан маст бўлган Царёв тожикистонлик мигрант Сулаймон Саидовни жанжалга тортди.

Царёв Саидовдан “бу ер уларнинг жойи” эмаслиги сабабли, жиянибилан бирга, метро вагонини тарк этишини талаб қилди.

“Фуқаролик кўмаги” (“Гражданское содействие”) қўмитасининг ахборотига кўра, ҳужум қилувчи тожикистонликларни “қора маймунлар” деб атаган, сўкинган. Саидов жиянини ўзининг орқасига ўтказиб, тўсиб олган ва унга “Бу одам шунчаки маст, унга қарама, эътибор берма” деган. Шу пайтда ҳужум қилувчи: «Уч дақиқадан кейин сен йўқсан. Мен сени ўлдираман» деб айтган. Шундант сўнг у “ОСА” тўппончасидан бир неча марта Саидовни отган ва унинг қорни ҳамда бошига текизган.

Ҳужум қилувчи жиноят жойидан яширинган, лекин тез орада уни ушлашди ва унга нисбатан РФ ЖК 105-моддасининг 1-қисми (одам ўлдиришга қасд қилиш) бўйича жиноят иши қўзғатишди. Саидов жуда жиддий жароҳатлар олган, врачлар унинг кўзларини олиб ташлашга мажбур бўлишди.

4 август куни ҳакамлар суди Царёв айбдор ва у енгиллик беришга лойиқ эмас, деган ҳукмда тўхталди. Уни жазони қаттиқ тартибли колонияда ўташ шарти билан, 10 йил 3 ойга маҳкум қилишди.

Сулаймон: "Русский мужчина был пьян и угрожал убить нас "
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:05:13 0:00

«Сова» маркази хабар қилишича, тергов давомида гумон қилинувчининг руҳий соғломлигига шубҳалар туғилди. 2016 йил 18 октябрь куни Сербский номидаги Тиббий тадқиқотлар маркази Царёвда “мослашувнинг бузилиши туфайли келиб чиққан ҳиссиётлар ва хулқ атворнинг издан чиқиши” бор ва у мажбурий даволанишга жўнатишга муҳтож, деган хулосага келди.2016 йил 7 декабрь куни Москванинг Кузьминск суди Царёвни “у касаллик ҳолатидан чиққунига қадар мажбурий даволаш учун” ихтисослашган руҳий касалликлар стационарига ўтказиш ҳақида қарор қабул қилди. Лекин Царёв лаёқатсиз деб тан олинмади.

Шунда жабрланувчи судга фуқаролик даъвоси билан мурожаат қилиб, Царёвдан тиббий харажатлар учун 300 минг рубль ва маънавий зарар етказганлик учун 15 миллион рубль ундиришни талаб қилди.

XS
SM
MD
LG