Ссылки доступа

Фарғона вилоятида тез тиббий ёрдам шифокорига ҳужум қилинди


Фарғона вилояти Олтиариқ туман Полосон қишлоғида тез тиббий ёрдам шифокори бемор қариндошининг ҳужумидан жабрланди.

"2018 йилнинг 3 август куни соат 16:30да Полосон қишлоғи, Мозортаги кўчаси, 50-уйда истиқомат қилувчи, 1949 йилда туғилган Мирзажалил Ҳакимовнинг беҳуш ётганлиги тўғрисида қариндошлари томонидан туман марказий тез тиббий ёрдамига мурожаат келиб тушган. Чақирув марказий тез тиббий ёрдами бўлими орқали қабул қилиниб, соат 16:31да 89-қишлоқ оилавий поликлиникасига узатилган", деб хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати маҳаллий ОАВларга.

Tез тиббий ёрдами ходимлари - навбатчи врач Шуҳратбек Сирожиддинов ва ҳамшира Умидахон Ҳусановалар шу заҳоти чақирувга чиқиб кетишган. Хонадонга тез тиббий ёрдами бригадаси 4 дақиқа ичида етиб боришган. Навбатчи врач тез тиббий ёрдами машинасидан тушиб беморни кўриш учун шошиб кириб кетаётган пайтида беморнинг набираси шифокорни ҳақорат қилиб, бесабаб дўппослаган. Врач бош ва қулоғи аралаш бехосдан тушган кучли зарбадан оғир мия жароҳати олиши ҳисобига ҳушидан кетиб йиқилган. Шундай вазиятда ҳам ўз хизмат вазифасини унутмаган ҳамшира Умидахон Ҳусанова беморни кириб кўрганда бемор аллақачон вафот этганлиги шоҳиди бўлган. Врач Шуҳратбек Сирожиддинов ҳам бироздан сўнг ҳушига келгач, ўрнидан туриб беморни кўргани кирганида 70 ёшга кирган Мирзожалил Ҳакимовнинг мурда аллақачон совиб бўлганлигини кўрган. Врач Шуҳратбек Сирожиддинов ўрнидан тураётганда олган оғир жароҳати ҳисобига яна ҳушидан кетиб йиқилади

Тез тиббий ёрдами машинасида врач Олтиариқ тумани тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдами бўлимига “Оғир калла мия жароҳати, бош мия чайқалиши, чап қулоқ супраси атрофи юмшоқ тўқималарининг лат ейиши, чап қулоқ пардасининг йиртилиши” ташхиси билан оғир аҳволда ётқизилади. Консилиум хулосасига биноан беморнинг аҳволи оғир баҳоланиб, даво муолажаларини давом эттирилиши тавсия этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мазкур ҳолат юзасидан қонуний чора кўриш учун Фарғона вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилинди.

XS
SM
MD
LG