Ссылки доступа

7 августдан бошлаб АҚШ Эронга қарши санкцияларни тиклайди


7 август, сешанба куни АҚШнинг Эронга қарши санкциялари кучга киради.

Франция, Германия ва Буюк Британиянинг ташқи ишлар вазирлари, шунингдек, ЕИнинг ташқи ишлар бўйича вакиласи Фредерика Могерини Вашингтоннинг Эрон ядро ҳужжатлар тўплами бўйича умумий битимдан чиқиш ҳақидаги қароридан афсусда эканликларини билдиришди.

Франция, Германия ва Буюк Британия (Россия ва Хитой билан бир қаторда) 2015 йилда АҚШ президенти Барак Обама иштирокида тузилган битимни ишлаб чиқишда қатнашган. Бу битим ядро ишланмаларидан воз кечиши эвазига Эрондан санкцияларни олиб ташлаган эди. Ҳукумат тепасига келгач, Дональд Трамп ўзининг бу битимдан чиқиш ниятини эълон қилди. ЕИ ва Эрон ўртасида савдо муносабатларини сақлаб қолиш қийин бўлади, деб тан олди Могерини. Масалан, Европа инвестиция фонди ҳозирданоқ Эрондаги Европа корхоналарининг лойиҳаларини қўллаб-қувватлашдан воз кечди. Уларнинг кўпчилиги Эрон бозоридан кетишига тўғри келади, чунки уларнинг акциялари қисман америкаликларга тегишли, дейилади RFL мақоласида.

ЕИ ва Эрон ўртасида иқтисодий алмашувлар катта эмас. 2017 йилда бу атиги 20 миллиард еврони ташкил қилган. Америка санкцияларининг биринчи “тўлқини” пул трансакцияларини тўсиб қўйишни назарда тутади. Санкцияларнинг иккинчи “тўлқини” 2018 йил ноябрда кучга киради. Нефт ва газ сектори шу санкциялар таъсири остига тушади.

XS
SM
MD
LG