Ссылки доступа

Қирғизистонда қурол сотиш дўконларини вақтинча ёпиб қўйишади


Қирғизистонда 10 августдан сентябрнинг ойи бошигача қурол сотиладиган магазинлар ёпиб қўйилади. Бу ҳақда ИИВда хабар қилишди.

Бу қарор 2 сентябрдан 8 сентябргача Иссиқкўлда III Бутундунё кўчманчилар ўйинлари ва 3 сентябрда Туркий тилда сўзлашувчи мамлакатлар кенгашининг саммити ўтказилиши муносабати билан қабул қилинди.

Тадбирлар ўтказиладиган вақт давомида ИИВ аҳолидан ов милтиқларини ҳам олиб қўйишни режалаштираётгани хабар қилинмоқда. Қирғизистонда ўндан ортиқ қурол сотадиган дўконлар фаолият кўрсатади ва уларда асосан ов милтиқлари сотилади.

Бундан ташқари, ИИВ ўз ихтиёри билан қурол ва ўқ-дорилар, портловчи моддалар ва портлатиш қурилмаларини топширганлик учун мукофот жорий этишни таклиф қилмоқда. Вазирликнинг маълумотларига қараганда, 2010 йил ҳодисалари даврида йўқотилган ва ўғирланган 1190 та ўқотар қуролдан 555таси (46,6%) олиб қўйилган, қайтарилган, топилган.

XS
SM
MD
LG