Ссылки доступа

Беларусда йирик TUT.BY мустақил интернет нашрида тинтувлар ўтказилаяпти


Белоруссиянинг йирик Tut.by мустақил интернет портали асосчиси Юрий Зиссер 6 август куни, эрталаб соат 7 дан бошлаб компания офисига кириш ёпиб қўйилгани ва Тергов қўмитасининг терговчилари таҳририят хоналарида тинтув ўтказаётганини айтиб берди. Таҳририят хоналари ва бухгалтерия тўсиб қўйилган.

Тинтувлар БелаПАН янгиликлар агентлигида ҳам бўлиб ўтди.

TUT.by дагилар компанияни унинг ходимларидан бири БелТА давлат ахборот агентлигининг сайтини бузганлиги ва унинг маълумотлари ва янгиликлар лентасига ноқонуний равишда кирганлигида айблашаётганини сўзлаб берди.

Тергов қўмитаси томонидан “сезиларли зарар келтириб чиқарган ҳолда, бошқа шахсий манфаатдорлик туфайли компьютер ахборотига рухсат этилмаган кириш” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Терговчилар таъкидлашича, Tut.by билан бир қаторда агентликнинг маълумотларидан нафақат портал ходимлари, балки "Белорусская наука" нашриёт уйи, "БелаПАН" ЁАЖ ва "Тутбай Медиа" МЧжда ҳам фойдаланган бўлишлари мумкин. Tut.by ва санаб ўтилган тузилмаларнинг бир неча ходимлари қўлга олинди. Озодлик Радиосининг белорус хизмати уларнинг исмини келтирмоқда: Марина Золотова, Ульяна Бабоед, Анна Калтигина (улар Tut.by да ишлаган) ва БелаПАН ходимасиТатьяна Коровенкова.

Tut.by Минскдаги Дзержинский шоҳкўчаси 57- уй манзилидаги Omega Tower савдо марказидаги иккита қаватда жойлашган.

XS
SM
MD
LG