Ссылки доступа

Манафортнинг судида Украинадан пулларни яшириш схемалари ҳақида гапиришди


АҚШ ҳозирги президенти Дональд Трампнинг сайловолди штаби собиқ раҳбари, Пол Манафортнинг азалий ҳамкори судда ўзи Манафортга украиналик мижозлардан олинган миллионлаб долларларни яширишга қандай ёрдамлашганини айтиб берди.

6 август куни Рик Гейтс Вашингтон яқинидаги суддаги жараёнда биринчи марта кўрсатма берди. Гейтснинг сўзларига қараганда, украиналик бой бизнесменлар сиёсий маслаҳатлар олиш учун Манафортга миллионлаб долларлар тўлаган, пуллар Манафорт учун асосан Кипрда очилган ҳисобрақамларга ўтказилган.

Прокурорлар Манафортни солиқлар тўлашдан бўйин товлаганлик, айблов томониннг фаразига кўра, украиналик мижозлардан олинган 60 миллион доллардан кўпроқ пуллардан “сезиларли фоизларни” яшириб қолганликда айблашмоқда.

Гейтс, тўловлар схемаси ҳақида кўрсатма бера туриб, Манафорт унга украиналик бизнесменлар тўловларни яшириш учун Кипрда ҳисобрақамлар очиш топшириғи берганлигини айтганини хабар қилди. «Манафортнинг илтимосига биноан, биз чет эл банкларидаги ҳисоблар ҳақидаги ахборотни Америка солиқ органларига ошкор қилмасдик, деди ўзи ҳам Трампнинг сайловолди штабида ишлаган Гейтс.

Рик Гейтс шу йил бошида тил бириктиришда айбланган ва кейинчалик жазони енгиллатиш умидида прокурорлар билан ҳамкорлик қилишга рози бўлган эди. Гейстўзи ва Манафорт Украинадан пул ўтказилган чет эл банкларидаги ҳисобрақамларни назорат қилишганини билдирди. Гейтснинг сўзларига қараганда, ҳисобрақамларни назорат қилувчи яна бир шахс сиёсий маслаҳатчи ва Манафортнинг яқин бизнес ҳамкори Константин Килимник бўлган. Июнь ойида унга Пол Манафорт иши муносабати билан гувоҳларга тазйиқ ўтказганлик айби қўйилган эди.

Россия 2016 йилдаги Америка президенти сайловларига аралашгани эҳтимолини тергов қилаётган АҚШ махсус прокурори Роберт Мюллер суд ҳужжатларида Килимникни Россия разведка хизматлари билан алоқадорликда айбламоқда (Килимник айбни инкор қилаяпти).

XS
SM
MD
LG