Ссылки доступа

Қирғизистонда ўсмирлар милиционерлар билан отишма уюштиришди


6 август куни кечаси Балиқчи (ҚР) шаҳрида номаълум шахслар милиция ходимларининг автомобилига ўқ узди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчилар ўзларига бириктирилган қуролни қўллашларига тўғри келди, натижада икки йигит ушланди.

Иссиқкўл вилоят ИИБнинг матбуот котиби Сталбек Усубакуновнинг айтишига қараганда, воқеа соат 23.30 лар атрофида содир бўлган. Маҳаллий аҳоли милицияга кўчадаги жанжал ҳақида хабар берган, отишма овозлари эшитилиб турарди.

«Оператив-тергов гуруҳи ҳодиса жойига борди, у ерда 4-5 нафар йигитлар бор эди. Улар ходимларнинг автомобилига ўқ узишди, тош отишди ва қочиб кета бошлашди», - деди Усубакунов.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчилар ўзларига бириктирилган қуролларни қўллашди, натижада икки нафар 20 ёшли гумон қилинувчилар қўлга олинди. Улардан бири Тон туманида яшайдиган, бошқаси Балиқчилик шахс бўлиб чиқди. Уларнинг ёнида иккита ИЖ-18ЕМ ов қуроли борлиги аниқланди. Қолган гумон қилиниувчиларга қидирув эълон қилинди.

Қурол ҳеч қаерда рўйхатга олинмаганлиги аниқланди. Гумон қилинувчиларга нисбатан “Безорилик” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди. Улар вақтинча ушлаб туриш ҳибсхонасига киритилди.

XS
SM
MD
LG