Ссылки доступа

Қирғиз-қозоқ чегарасида 650 нафар қутқарувчилар яйловлардаги ёнғинни ўчиришга ҳаракат қилмоқда


Қирғизистоннинг Талас вилоятидаги Алмалуу яйловидаги ёнғин Қозоғистон чегарасига ҳам ўтди. Қирғизистон томонидан 500 киши, Қозоғистон томонидан 150 нафарга яқин киши олов билан курашмоқда. Қозоғистон ФВҚ вертолёт ҳам жалб қилди, деб хабар бермоқда Қирғизистон ФВВ.

Охирги маълумотларга қараганда, Қирғизистон томонидан олов қамраб олган майдон тахминан минг гектарни ташкил қилади.

Талас вилоятининг Манас туманидаги Алмалуу яйловида 5 августкечқурундан бери қуруқ ўтлар ёнаяпти. Ёнғин чиқиши Қирғизистоннинг Қозоғистон билан чегарадош “Лагерь” ҳудудида содир бўлди.

ФВВ маълумотларига кўра, яйловдаги ёнғин 28 июль куниёқ бошланган эди. Ёнғинни 4 августда ўчиришга эришилди, бироқ 5 август куни олов яна деярли 2 минг гектарга яқин майдондаги яйловни қамраб олди.

Олов билан олишишга Талас вилояти бир нечта туманларининг ёнғин ўчириш хизматлари ташланди. 1 августдан бошлаб Манас туманида фавқулодда вазият тартиби жорий қилинди.

XS
SM
MD
LG