Ссылки доступа

Қозоғистон ИИВ раҳбари фигурали учувчи Денис Тен ишини биринчи марта изоҳлади


Қозоғистон Ички ишлар вазири Қалмуғамбет Қосимов фигурали учувчи Денис Теннинг ўлимини биринчи марта изоҳлади, деб хабар бермоқда Казинформ.

7 август куни Россия ва Қозоғистон ИИВ қўшма ҳайъати сессиясининг якунлари бўйича брифингда сўзга чиққан Қосимов ушбу иш бўйича учинчи гумон қилинувчининг ушланиши тафсилотларини хабар қилди. Унинг сўзларига қараганда, махсус операция ўта қийин бўлди, чунки гумон қилинувчи аёл “биринчи кечани жарликда ўтказган, кейин манзилларини ўзгартириб турган”.

«Булар кимлар? Улар бошқа жойдан келган кишилар. Бири Жамбул вилоятидан, бошқаси Қизил Ўрдалик. Учинчи иштирокчи – аёл киши, у ҳам Жамбул вилоятидан келган, ўша вилоятда ишлайди. Ёзда бу ерда официант бўлиб ишлашга келган. Улар учрашишган, ишнинг моҳиятига кўра, аслида бу иккиси машиналарнинг ён кўзгуларини ўғирлаш билан шуғулланиб юрган», - деб вазирнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда, Казинформ.

Жанар Толибоева бу иш бўйича учинчи гумон қилинувчи бўлиб ўтмоқда. 25 июль куни у икки ой муддатга қамоққа олинди. Фигурали учувчини ўлдиришда дастлабки икки гумон қилинувчи — Нурали Қиясов ва Арман Кудайбергеновнинг ушланганини ҳукумат вакиллари эртаси куни хабар қилишган эди. Олмаота прокуратураси матбуот хизматининг 20 июль куни эрталаб тарқатилган матбуот хабарномасига кўра, уларнинг шахси воқеа шоҳидларининг кўрсатмаларини текшириш ва ташқи кузатув видеокамераларидаги ёзувларни ўрганиш якунлари бўйича аниқланди.

Қосимов Денис Теннинг оиласи билан учрашганини ҳам хабар қилди. "Биз ҳаммамиз Денис Теннинг бу тарздаги бемаъни ўлимидан қайғудамиз. Кўпчилигингиз билмайсиз, лекин у бизнинг ўз одамимиз эди. У 2011-2012 йилларда Миллий гвардияда хизматни ўтади ва у бизда спорт бўйича катта инструктор бўлиб ишлади. Бизнинг спортчиларимиз билан шуғулланишга вақт топарди, шунинг учун Денис Теннинг ўлими барча қозоғистонликлар учун бўлгани каби, биз учун ҳам ўрнини тўлдириб бўлмас йўқотишдир. Бу оилага шахсан ўзим бордим, ҳамдардлик билдирдим", - деди Қалмуғамбет Қосимов.

Сочидаги ўйинлар совриндори Денис Тенга ҳужум 19 июль кундузи, шаҳарнинг марказий қисмида содир этилганди. У кейинчалик ўзи ўша куни пичоқдан яраланган ҳолда келтирилган Олмаота касалхонасида жон берди. Унинг кўп қон йўқотганлиги хабар қилинган эди. Бу шов-шувли қотиллик борасида ижтимоий тармоқларнинг Қозоғистон сегментида шаҳардаги хавфсизлик ҳолати ҳақида мунозаралар пайдо бўлди, Олмаотанинг жамоатчилик кенгаши мамлакат раҳбариятига погон таққан бир неча мулозимларни истеъфога жўнатишни тавсия қилди.

XS
SM
MD
LG