Ссылки доступа

Туркманистон шимолида полиция ўз маҳсулотларини сотаётган фуқароларни қувиб юбораяпти (видео)


Дашўғуз вилоятининг бозорларида полиция ўз томорқаларида етиштирилган савбзавот ва мевалар билан савдо қилишга уринаётган маҳаллий аҳолини қувиб юбораяпти.

Шу билан бирга, сабзавотва мевалар мавсуми авжига чиққанига қарамай, мамлакат бозорларида нархлар ошиши давом этмоқда. Хусусан, Дашўғуз бозорларида сабзавот ва мевалар нархи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан бир неча баробар ошган. Масалан, “Волгоград” навли маҳаллий помидорлар ўтган йили бир килограмми 2 манат эди, ҳозир улар 5 манатдан сотилмоқда. Сабзининг бир килоси 7-10 манат, бодринг 5 манат, маҳаллий олма 7-10 манатдан сотилмоқда. (Туркманистон МБ курси бўйича 3.5 манат – 1 АҚШ доллари - таҳр).

Мамлакатнинг бошқа минтақаларида ҳам тахминан шундай ҳолат кузатилмоқда.

Азатлиқ Радиоси мухбирлари билан суҳбатлашган фермерларнинг сўзларига қараганда, мавсумий сабзавот ва мевалар нархининг ўсиши, хусусан, биринчи навбатда, сув етишмаслиги ва қурғоқчилик туфайли қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳосилдорлигининг пастлиги билан боғлиқ.

Айни пайтда Дашўғузда полиция ўз томорқаларида етиштирилган сабзавот ва мевалар билан савдо қилишга чиққан маҳаллий аҳолини қувиб юбормоқда.

Полиция Дашогуза разгоняет частных торговцев овощами
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:00:17 0:00

Бу видеони Азатлиқ таҳририятига жўнатган манба Дашўғуз ҳокимияти ўз маҳсулотлари билан савдо қилаётган фермерларга нисбатан тақиқловчи чоралар сабабини тушунтирмаётганлигини ҳам қўшимча қилди. «Одамлар очликдан ўлади. Ҳаво 45 даражадан ортиқ бўлган бир пайтда, одамлар бир амаллаб ўз оиласини боқишга ҳаракат қилаяпти, уларга эса буни амалга оширишга рухсат беришмаяпти», - таъкидлайди манба.

Азатлиқ Радиоси бу ҳолат юзасидан Дашўғуз ҳокимиятидан бирор изоҳ олишга ҳозирча муваффақ бўла олмади.

XS
SM
MD
LG