Ссылки доступа

Илон Маск ҳар бир акция учун $420дан тўлаб, Teslaни биржадан олиб чиқишга тайёр


Илон Маск

Илон Маск Tesla компаниясини ҳар бир акцияси учун $420 дан тўлаб, оммавий компаниядан хусусийга айлантирди. Бу ҳақда у ўзининг Twitter'ида ёзди. "Молиялаштириш таъминланди", деб таъкидламоқда Маск.

Маскнинг баёноти Tesla акцияларининг котировкаси6,5%, ўсишига олиб келди – бир акциянинг нархи $363 доллардан ортди. Илон Маск ҳозирги вақтда Teslaнинг 22 % акцияларига эгалик қилмоқда.

7 август, сешанба куни Саудия Арабистонининг меросхўр шаҳзода Муҳаммад бин Салмон томонидан назорат қилинаётган мустақил фонди Teslaдаги улушини тахминан икки миллиард доллар суммада, 3 дан 5 % гача миқдорда жамлади.

Tesla – электромобиллар ишлаб чиқариш ва электр энергиясини сақлаш учун қарорлар ишланмаси яратиш соҳасидаги етакчи Америка компанияларидан биридир. У 2003 йилда ташкил қилинган ва машҳур электротехник ва физик Никола Тесла шарафига номланган.

XS
SM
MD
LG